Тошкент вилояти ва пойтахтда 11 млрд сўмдан ортиқ газ ўғирланди
3-саҳифа
−
08 Август 2023
3409Тошкент вилоятининг иккита ҳамда пойтахтнинг Сергели туманларида жойлашган автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларида 11 млрд сўмдан ортиқ табиий газ ўғирлангани маълум бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 27 июлдан 5 августгача Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)да тезкор тадбирлар ўтказилган. Унга кўра:
- Тошкент вилоятининг Пискент туманида жойлашган “К.И.К.” МЧЖга қарашли 3 та АГТКШда 7 млрд 822 млн 675 минг сўм;
- Тошкент вилояти Чиноз тумани “Чинмасжид” МФЙда жойлашган “К.П.” МЧЖга қарашли АГТКШда 1 млрд 907 млн 168 минг сўм;
- Тошкент шаҳар Сергели тумани “Қорасув” МФЙ Хонобод кўчасида жойлашган “Н.З.Ф.Б.” МЧЖга қарашли АГТКШда 1 млрд 324 млн 800 минг сўм қийматидаги табиий газ талон-торож қилингани аниқланган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларига тақдим қилинган. Ҳозирги вақтда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда”, дейилади хабарда
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь