Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида рўй берган воқеа юзасидан ИИББ баёнот берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида даволанаётган аёлнинг мурожаати эълон қилинган эди.

Тарқалган видеода тиббий форма кийган шахснинг касалхона йўлагида беморни ерга йиқитгани ва устига миниб икки қўли билан бўйнидан ушлаб тургани тасвирланган.

Аёл ўз мурожаатида у шифохонада даволанаётган беморлар бу ерда ишловчи тиббий ходимлар томонидан мунтазам таҳқирланиши ҳақида хабар берган. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

Қайд этилишича, бундан олдин, 25 апрель куни 102 рақамига фуқаро Р.А.дан хабар келиб тушган. У юқорида кўрсатилган беморнинг қариндоши бўлиб, шифохона тиббий ходими бемор А.И.га тан жароҳатлари етказгани ҳақида айтган.

Ушбу мурожаат бўйича Миробод тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижалари бўйича қонунчиликда кўзда тутилган чоралар кўрилади.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ушбу мурожаат Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг