Тошкент Самбо бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Спорт
−
25 Март 2021
3760Тошкент самбо бўйича 2021 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Кеча, 24 март куни Москва шаҳрида ўтказилган Халқаро самбо федерацияси ижроқўм йиғилишида ушбу қарорга келинди.
Самбочилар учун йилнинг энг муҳим мусобақаси ҳисобланадиган жаҳон чемпионати Ўзбекистон пойтахтида 12-14 ноябрь кунлари ўтказилади.
Аввалроқ, ушбу Жаҳон чемпионати мезбони сифатида Москва шаҳри эълон қилинганди. Бироқ, Спорт арбитраж суди (CAS) қарори сабаб Россия икки йил давомида Жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинлари ўтказиш учун даъвогарлик қила олмайди. Шу сабабли, Халқаро самбо федерацияси ва Россия самбо федерацияси ушбу мусобақани бошқа мамлакатда ўтказиш қарорига келишди.
"Биз Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун Ўзбекистон самбо ассоциациясидан таклиф олдик. Тошкентда 2025 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўтказилишини ёдда тутган ҳолда, ушбу мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш имкониятини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман", деган йиғилиш давомида Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков.
Шу тариқа, Тошкент шаҳри бу йил самбо бўйича икки йирик мусобақага мезбонлик қилади: биринчиси июнь ойида Осиё чемпионати бўлса, иккинчиси ноябрь ойида Жаҳон чемпионатидир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь