Тошкентда прокуратура терговчиси 50 минг доллар пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
07 Май 2022
17073Тошкент шаҳар Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг АҚШ доллари пора олаётганда қўлга тушди. QALAMPIR.UZ’га етиб келган хабарлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқа жиноятлар сингари ахборот бергани йўқ.
Бугун, 7 май куни QALAMPIR.UZ ҳолат ҳақида маълумот олиш учун Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. Шамсутдинов ушбу ҳолат рўй берганини тасдиқлади.
Унинг қайд этишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказган тадбирида Учтепа тумани прокуратураси терговчиси 50 минг АҚШ долларини пора тариқасида олганда қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь