Тошкент осмонўпар биноларга тўлган шаҳарга айланолмайди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон пойтахтига кўчиб келувчилар сони йилдан-йилга ортиб бораётган бир вақтда, Тошкент осмонўпар, баланд биноларга қуршалган шаҳарга айланолмайди. Бу ҳақда жорий йилнинг “ToshkentBoshPlanLiti” давлат унитар корхонасида бўлиб ўтган Тошкентнинг 2045-йилгача қурилиш режаси мавзусидаги матбуот анжуманида Саидаъзам Шарипов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

Маълумки, одамларда шаҳарлашиш (урбанизация)га эҳтиёж ортиши натижасида кўплаб мамлакатлар шаҳарларни кенгайтиришга мажбур бўлади ҳамда бундай шароитда дунё мамлакатлари икки усулдан фойдаланади. Улардан биринчиси, мавжуд шаҳарда баланд, осмонўпар иморатларнинг кўпайиши ҳисобига вертикал кенгайиш, яъни шаҳарнинг баландлашишидир.  

Вертикал ривожланган шаҳарларга Шанхай (Хитой), Токио (Япония), Сингапур (Сингапур), Дубай (БАА) шаҳарлари киради. Аммо Ўзбекистон пойтахти Тошкент улар ортидан бора олмайди. Буни эса “ToshkentBoshPlanLiti” урбанистларидан бири Саидаъзам Шарипов қуйидагича изоҳлади: 

“Вертикал шаҳар қачон содир бўлади, қачонки, ўша шаҳарнинг ҳудудида катта талаб бўлса. Мисол учун Нью-Йорк, Лос-Анжелас кабилар. Энг кўп вертикал ривожланган шаҳарлар Осиёда ҳисобланади. Бизнинг Тошкент шаҳримиз вертикал ривожланиши учун талаб йўқ. Бундан ташқари, аҳоли сони ҳам муҳим омил ҳисобланилади”, деган у. 

Қайд этилишича, мазкур омиллар сабабли мутахассислар Ўзбекистон пойтахтини горизонтал тарзда кенгайтирмоқчи. Горизонтал кенгайишда шаҳар ҳудуди янги, ёндош ҳудудлар ҳисобига кенгаяди ва бинолар, иншоотлар ўша ҳудудларда қурилади. Бундай урбанизация намуналарига Рио-де Жанейро (Бразилия), Деҳли (Ҳиндистон) каби шаҳарлар киради. 

Аммо пойтахт осмонўпар биноларга қуршалмаслигига бошқа бир сабаб ҳам бор. Бу унинг ер ости қувурлар инфратузилмасида кўплаб муаммоларга эга эканлигида. Йиллар давомида йиғилиб қолган майда муаммолар бугунги кунга келиб катта бир шаҳар ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Бу муаммоларга ҳозирдан бошлаб етарлича ечим берилмас экан, яқин келажакда пойтахт яроқсиз шаҳарлар қаторига кириб қолади.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

2121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг