Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармасига ҳокимнинг ёрдамчиси раҳбар бўлди
Local
−
25 November 2021 7199 1 minute
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Санжар Уматов ўз хоҳишига кўра вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унинг ўрнига Анвар Хуснутдинович Умаров бош бошқармага раҳбар этиб тайинланди.
Анвар Умаров 1963 йилда туғилган, Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган.
У фаолиятини ушбу олий ўқув юртида кичик илмий ходим сифатида бошлаб, кейинчалик халқ хўжалиги ва давлат ҳокимияти идораларида масъул вазифаларда ишлаган.
Кейинги пайтда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси вазифасида фаолият кўрсатган.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August