Тошкент мундиали совриндорлари қанча даромад қилади?

Спорт

image

Жорий йилнинг 1-14 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида турли мамлакатлардан 13 та вазн тоифасида спортчилар жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб боради.

Бу йилги Жаҳон чемпионати рекорд даражадаги мукофот жамғармасига эга бўлиб, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) тарихидаги энг даромадли мусобақалардан бирига айланади. Қайд этилишича, 1-ўринни эгаллаган спортчилар 200 минг АҚШ доллари, 2-ўринни эгаллаганлар учун 100 минг АҚШ доллари ва ҳар бир вазн тоифасидаги бронза медали совриндорлари 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Эркаклар ўртасидаги бокс бўйича Жаҳон чемпионати Тошкентга бутун дунёдан минглаб томошабинларни жалб қилиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент мундиалига кўпгина давлатларнинг бойкот эълон қилгани хабар қилинганди. Жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилган давлатлар сони 12 тага етди.


Мақола муаллифи

Теглар

IBA бокс бўйича Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг