Тошкент метросининг 15 та бекатида вестибюллар иш вақти узайтирилди

Жамият

image

Бугун, 1 июндан бошлаб Тошкент метросининг 15 та бекатидаги иккинчи вестибюллар иш вақти узайтирилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.

1 июндан Тошкент метрополитенининг Ҳамид Олимжон, Пушкин, Мирзо Улуғбек, Ойбек, Беруний, Абдулла Қодирий, “Новза”, “Тошкент”, “Космонавтлар”, “Чорсу”, “Тинчлик”, “Туркистон”, “Шаҳристон”, “Бодомзор” ҳамда “Минор” метро бекатларининг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) тонгги соат 05:00 дан кеч соат 00:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Таъкидланишича, бу метро йўловчиларига қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу бекатларнинг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) шу кунга қадар тонгги соат 07:00 дан 19:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг