Тошкент метросида ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
17 Январь
10192Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Космонавтлар” бекатида ёнғин чиққани ҳақида хабар тарқалди. Бунга “Тошкент метрополитени” ДУК муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 17 январь куни соат 19:30 ларда “Космонавтлар” метро бекатига кириб келган 40-сонли ҳаракат таркибининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган. Шу боисдан йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.
"Тошкент метрополитени" ДУК келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.