Тошкент метросида вагонлардан бири тутаб кетди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” йўналишидаги “Туркистон” метро бекатида ёнғин содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди.

“Тошкент метрополитени” ДУК мазкур ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берди.

Унга кўра, кеча, 14 январь куни соат 18:25  ҳамда 18:42 вақт оралиғида “Туркистон” бекатида ҳам, поезд вагонида ҳам ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган.

Фақатгина электр энергия билан таъминлаш тизимидаги носозлик туфайли ҳимоя воситаларидан тутун чиққан. ФВВ ушбу ҳолатларда белгиланган йўриқномалар асосида ҳаракатланган.

ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, “Туркистон” бекатида электр симларининг қисқа туташуви юзага келган. Натижада айрим вагонларга тутун кирган.

Ушбу ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли ташкилотлар зарур чора-тадбирларни олиб борди ва хавф бартараф этилди. Воқеа натижасида жабрланган фуқаролар йўқ. Айни вақтда метро қатнови режа асосида давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг