Тошкент метросида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият
−
01 Апрель
4018Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда пойтахт метросининг “Чилонзор" бекатида поезд яна тўхтаб қолгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга Тошкент метрополитени ўз муносабатини билдирди.
Маълум қилинишича, 1 апрель санаси соат 11:48 ларда метро йўналишларида қарийб 38 йилдан буён фойдаланиб келинаётган 21-сонли ҳаракат таркибининг компрессори ҳаво билан таъминланишида қисқа узилишлар кузатилган.
Шу боисдан, белгиланган йўриқномага асосан, машинист томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар “Чилонзор” бекатига туширилган. Шундан сўнг ортдан келаётган бошқа ҳаракат таркиби орқали тиркамага олинган ҳолда текширув йўлаги томон юборилган.
Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси