Тошкент метросида эркак поезд йўлига тушиб кетди (видео)

Жамият 14495
image
-

Тошкент метрополитенининг Чилонзор линиясида эркак шошилгани сабаб поезд йўлига тушиб кетди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.

Маълумотга кўра, “Олмазор” бекатида 1964 йилда туғилган фуқаро О.З. метро вагонига тезроқ кириш учун шошилиб бораётган вақтда эҳтиёткорсизлиги сабаб ҳаракатланишга тайёргарлик кўраётган поезд йўлига тушиб кетди. 

Метрополитен ходимлари ҳамда йўловчиларнинг тезкорлиги сабаб фуқаро ҳеч қандай тан жароҳатларсиз зудлик билан поезд йўлидан қутқариб олинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 461
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×