Тошкент метросида барча алоқа компаниялари ишлай бошлайди
Жамият
−
26 Август 2021
6855Тез орада Тошкент метрополитени бекатларида барча алоқа компаниялари ишлай бошлайди ва бепул Wi-Fi билан таъминланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ва “Тошкент метрополитени” ДУК мутасаддилари иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Хабарга кўра, бугунги кунда метрополитеннинг барча бекатларида биргина мобил алоқа воситаси ва бепул интернет тармоғи (Wi-Fi) ишлаяпти.
Маълум қилинишича, метрополитен мутахассислари томонидан бошқа мобил алоқа операторларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
“Тошкент метрополитени йўловчилар билан тўғридан-тўғри ва энг муҳими тезкор мулоқотни йўлга қўймоқчи. Бунинг учун яқин кунларда “Метрополитен-йўловчи” портали очилади. Ушбу портал орқали барча йўловчилар метрополитен фаолияти бўйича таклиф ва эътирозларини билдириши мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 августидан Тошкент метросининг Чилонзор ва Ўзбекистон йўналишларида поездларнинг бекатга келиш вақти қисқаради.
LiveБарчаси