Тошкент метросида аёл поезд йўлига йиқилиб тушди (видео)

Олам

image

Ижтимоий тармоқда Тошкент метросининг Чилонзор метро бекати платформасида бир аёл ўзини поезд йўлига ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент метрополитени матбуот хизмати воқеага аниқлик киритди.

Билдирилишича, бугун, 27 декабрь куни Чилонзор метро бекати платформасидаги йўловчилардан бирининг тоби қочиб, метро йўлига йиқилиб тушган. 

Бекатда фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан тезкор кўрилган чора тадбирлар натижасида, йўловчи ҳеч қандай тан жароҳатларсиз хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган ҳамда унга биринчи ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Тошкент метрополитенининг “Қўйлиқ” бекатида номаълум шахс (эркак) ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлаб, ўз жонига қасд қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент метро Чилонзор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг