Тошкент метроси учун Россиядан 14 та янги ҳаракат таркиби олиб келинади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент метрополитенида поездлар ҳаракати оралиқ интервалини қисқартириш мақсадида Россиядан 14 та янги ҳаракат таркиби олиб келинади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Транспорт вазирлиги, “Тошкент метрополитени” ДУК раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўтган даврига нисбатан ҳозирги вақтда йўловчилар сони 150-200 мингга ортган. Кунлик йўловчилар сони эса 450-480 мингни ташкил қилмоқда. 2022 йилнинг сентябрь ойидан метро хизматидан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони 500 минг нафардан ортиши кутилмоқда.

Шунга кўра, поездлар ҳаракатининг оралиқ интервали эрталабки тиғиз вақтларда (07:30 дан 09:30 га қадар) “Чилонзор” йўналишида 2,5-3 дақиқа, “Ўзбекистон” йўналишида 3,5-4 дақиқа, “Юнусобод” йўналишида эса 5-6 дақиқа этиб белгиланади.

Платформадаги тирбандликни олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўловчилар оқими кўп бўлган бекатларда метрополитенда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўловчиларнинг бекатларга кириш тартиби назоратга олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг