Тошкент метроси учун Россиядан 10 та поезд сотиб олинади. Буёғи неча пулга тушади?

Жамият

image

Ўзбекистон Россиядан йилига 95 миллион йўловчи ташиш қувватига эга 10 та тўрт вагонли поездини сотиб олади. Бу ҳақда ҳукуматнинг “Тошкент метрополитени учун ўнта тўрт вагонли метро поездларини харид қилиш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Ушбу қарорга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ жорий йилнинг 1 декабрига қадар “Тошкент метрополитени” УК учун 10 та янги тўрт вагонли поездларни Россиядан олиб келтириши белгиланган.

Маълум қилинишича, лойиҳанинг умумий қиймати 63,7 миллион еврони ташкил қилади. Шундан 8,7 миллион давлат бюджети маблағлари, 30,5 миллион Россия Давлат тараққиёт корпорацияси "ВЭБ.РФ"дан олинган кредитлар, 24,5 миллион эса  "Росэксимбанк" АЖдан олинган кредитлар ҳисобидан қопланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Россия компанияларидан олган кредитларини 12 йил ичида қайтариши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия метрополитен Узбекистан

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made