Метрога савдо майдончалари қайтарилади

Жамият

image

Тошкент метрополитенида савдо майдончалари қайта очилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, бу каби савдо майдончалари фаолияти тажриба тариқасида “Новза” метро станциясининг пиёдалар ўтиш йўлларида ташкил этилади. Ер ости ва ер усти метро бекатларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари тадбиркорларга электрон аукцион шартларида ижарага берилади.

Бу Президентнинг 2022 йил 2 февралдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган. У жамоат транспорти тизимини комплекс ривожлантириш, йўловчиларга сифатли ва хавфсиз транспорт хизматларини кўрсатиш каби вазифаларни ўз ичига олади. 

Маълумотларга кўра, ўтган йиллар давомида Тошкент метрополитен ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида тўққизта янги тўрт вагонли метро поездлари харид қилинган ҳамда 23 та тўрт вагондан иборат метро поездлари капитал таъмирланган.

Эслатиб ўтамиз, йил якунига қадар метрода 5 вагондан иборат поездлар сони 12 тага етказиш режалаштирилаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made