Тошкент метрополитени жетондан бутунлай воз кечмоқда

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Тошкент метрополитенида йўл ҳақини тўлаш учун жетонларни қабул қилиш тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК маълум қилди.

Қайд этиш жоизки, 2020 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Тошкент метрополитенида йўловчилар учун жетонларни сотиш тўхтатилиб, автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилган эди. 

Маълумот ўрнида, метрополитенда тўловни QR кодли билет, транспорт ва банк карталари ҳамда NFC орқали амалга ошириш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

жетон

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг