“Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” тасарруфидан чиқарилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Тошкент шаҳар транспорти соҳасида бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга мувофиқ, Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси негизида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси ташкил этилмоқда. Белгиланишича:

Бошқарма, жамоат транспортини жозибардорлигини ошириш, тартибга солиш ва ривожлантиришнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, ташкил этиш, бошқариш, такомиллаштириш ва амалиётга жорий этилишини;

илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганган ҳолда замонавий ва янгича ёндашув асосида жамоат транспортини ривожлантириш, шу жумладан тезюрар автобус йўналишларини (BRT) ташкил этиш лойиҳаларини амалга оширишни;

метрополитенни жамоат транспортининг асосий транспорт турига айлантириш бўйича ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиб, йўлга қўйишни;

транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмаси, шунингдек автомобиль тўхташ жойларини ривожлантириш соҳасида шаҳар дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда мазкур механизмларни амалда жорий этишни;

давлат-хусусий шериклик доирасида шаҳарда автомобиль йўллари ва кўчалар бўйлаб пуллик автомобиль тўхташ жойлари тармоғи ташкил этиш лойиҳаларида давлат шериги сифатида қатнашишни;

Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида замонавий ахборот-коммуникация тизимларини жорий этишни такомиллаштиришни;

Тошкент шаҳри жамоат транспортида тарифларни шакллантириб, келишиш учун ўрнатилган тартибда мнфатдор вазирлик ва идораларга киритишни;

шаҳар йўловчи транспорти фаолият юритишининг ишончлилиги, хавфсизлиги ва қулайлигини оширишни;

Тошкент шаҳридаги, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча ташкилотлар томонидан шаҳар жамоат транспорти ҳаракатига таъсир этадиган йўл-транспорт инфратузилмаси ва йўл объектларини қуриш, уларни таъмирлаш лойиҳаларининг муҳокамасида иштирок этишни таъминлайди.

Унга шаҳар транспортини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича қатор вазифалар юклатилди.

Шунингдек, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тузилмасидан чиқариб, Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасига ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг