“Тошкент метрополитени” тиланчиларга қарши курашишини маълум қилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенида ҳаракатланувчи поезд вагонларида болалар тиланчилик қилиб юргани акс этган суратлар тарқалди. Тармоқларда улар йўловчиларга ноқулайлик туғдираётгани айтилган.

“Тошкент метрополитени” ДУК мазкур хабарларга расмий муносабат билдириб, метрода чипта ҳарид қилган ва тўлов тизимини амалга оширган ҳар қандай шахс йўловчи сифатида ҳаракатланиши мумкинлигини маълум қилди.

“Аммо тиланчилик қилишга қонунчилигимизда тегишли тартибда жавобгарлик белгиланган. Айни шу қонунга асосан, “Беруний” метро бекатида ички ишлар орган ходимлари томонидан тиланчилар билан тезкор профилактик ишлар амалга оширилди”, дейилади расмий хабарда.

Қайд этилишича, Тошкент метрополитенида ушбу ҳолатни бартараф этиш учун ҳозирги кунда тегишли тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг