Тошкентда қатор масжидлар имом-хатиблари ўзгарди

Жамият

image

Кеча, 24 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғи билан Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларга имом-хатиб вазифасига тайинловлар амалга оширилди:

Тошкент шаҳар Бектемир тумани бош имом-хатиби, “Қорасоқол ота” жоме масжиди имом-хатиби Йўлдошали Каримов Яшнобод туманидаги “Ислом ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

Ўз навбатида, “Ислом ота” масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Жасурбек Раупов Чилонзор туманидаги “Носирхон” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

“Носирхон” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида хизмат қилиб келган Худоёр Ўрозимбетов Бектемир туманидаги “Қорасоқол ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.

Имом-хатибларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов ва ЎМИ вакил ўринбосари Сахобиддин Сатимов жамоатга таништиришди. Ушбу ўзгаришлар масжидлар фаолиятини янада яхшилаш, имом-хатибларнинг ўз вазифаларини фаол ва сифатли адо этишлари учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида амалга оширилгани таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид имом-хатиб

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг