Тошкент экспорти 2,5 млрд долларга етказилади

Жамият 2628
image

Тошкент шаҳар экспорт қувватини 2026 йилгача 1 млрд 100 млн долларга ошириб, 2,5 млрд долларга етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича ўказилган тақдимотда айтиб ўтилди.

Тақдимотда ташқи савдо борасида ҳам “ўсиш нуқталари” белгилаб олинган. Хусусан, жорий йилда Тошкент шаҳри экспорти 1 миллиард 400 миллион доллар бўлиши кутилаётган бўлса, 2026 йилга бориб бу кўрсаткични 2 миллиард 500 миллион долларга етказиш мўлжалланган.

Йирик халқаро брендларни жалб қилиш орқали ҳам ички бозор талабини қондириш, ҳам экспортни ошириш бўйича кўрсатмалар берилган.

Тақдимотда инвестиция ва экспорт масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Хусусан, бу йил пойтахтда 738 та лойиҳа бўйича жами 3 миллиард 800 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиши қайд этилган. Шундан 2 миллиард доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициядир. 500 та лойиҳа жорий йилнинг ўзида ишга туширилиб, 27 мингта янги иш ўрни ташкил этилади.

Инвестиция лойиҳаларини маҳаллалар кесимида шакллантириш чоралари, бу соҳада 2022-2026 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ҳақида ҳам ахборот берилган.

Президент Мирзиёев Тошкент шаҳрининг молиявий, иқтисодий имкониятлари кенглигини, ҳудудий лойиҳаларни кўпайтириб, ҳар бир туманга қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш мумкинлигини таъкидлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.1
t
×