Тошкент давлат юридик университетида янги магистратура йўналиши очилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Қарор билан Интеллектуал мулк агентлиги ижро этувчи аппаратининг янгиланган тузилмаси тасдиқланди.

Агентликнинг асосий вазифаси интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳисобланади.

Шунингдек, Агентлик давлат органлари, корхоналари, муассасалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича ўрганишлар ўтказиш ҳуқуқига эга.

2019/2020 ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университетида “Интеллектуал мулк ҳуқуқи” мутахассислиги бўйича янги магистратура йўналиши очилади.

Адлия вазирлиги ҳузурида адлия вазири раислигида интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилди.

Қарорга мувофиқ, қуйидаги мезонларга мос товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси Ўзбекистонда ҳаммага маълум деб эътироф этилади:
•    товар белгиси қўлланиладиган товарлар ёки хизматларнинг тури истеъмолчилар, уни тарқатадиганлар ёки унга алоқадор ишбилармонлар доирасида таниб олиниши;
•    аввалдан хос бўлган ёки фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган юқори фарқланиш хусусияти;
•    Ўзбекистон ҳудудида, Интернет тармоғининг миллий сегмент домен номлари тизимида товар белгисидан кенг фойдаланиш ва унинг реклама қилиниши;
•    республикада узоқ муддат давомида ва фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган тижорат қиймати.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор Интеллектуал мулк агентлиги

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг