Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортлари шерикликка берилади
Жамият
−
05 Август 2020
9882Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортлари зарарга ишлаётгани учун улар шерикликка берилади. Бу ҳақда бугун, 5 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинган. Йиғилишда энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.
Халқаро экспертларнинг таҳлилига кўра, Ўзбекистондаги мавжуд аэропортларни модернизация қилиш учун ўртача 800 миллион доллар талаб этилади. Шу муносабат билан, Жаҳон банки билан биргаликда Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларини “пакет принципи” (зарар билан ишлаётган ҳаво портларини фойда келтираётганлари билан шерикликка бериш) асосида шерикликка бериш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган эди.
Ўшанда рақобатни кучайтириш учун фуқаро авиацияси бозорига янги ташувчиларни жалб қилиш, “Uzbekistan Airways”ни нуфузли хорижий компания бошқарувига бериш масаласи кўриб чиқилганди.
Йиғилишда аэропортларни модернизация қилиш, Андижон, Бухоро, Урганч ва Қарши халқаро аэропортларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича тендер эълон қилиниши белгиланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь