“Тошкент – Бекобод” йўналишида электропоезд қатновни бошлади. Унинг илк йўловчиси – Президент
Жамият
−
13 июл 4771 2 дақиқа
“Тошкент – Бекобод” йўналишида соатига 120 километр тезликда ҳаракатланадиган 6 та вагонли электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 13 июль куни электропоездда Тошкентдан Бекобод шаҳрига борган.

Бекобод вокзалида Президентга пойтахт ва мазкур шаҳарни боғловчи йўналишда амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилган.
(2).png.jpg)
192 километрлик “Тошкент – Бекобод” темир йўл қатнови кунига қарийб минг нафар, йилига эса 300 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган. Эндиликда унда олти вагондан иборат, 586 нафар йўловчига мўлжалланган электропоезд соатига 120 километргача тезликда ҳаракатланади.
(3).png.jpg)
Билдирилишича, электропоездда йўловчилар учун барча зарур шароитлар яратилган. Хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус кўтаргичлар ўрнатилган. Вагонлар кондиционер ва иситиш тизимлари, юмшоқ ўриндиқлар, USB қувватлаш нуқталари ҳамда Wi-Fi тармоғи билан жиҳозланган. Шунингдек, видеокузатув тизимлари, электрон ахборот таблолари ва велосипедлар учун махсус жойлар мавжуд.
.jpg)
Манбага кўра, тезкор электропоезднинг қатновга қўйилиши автомобиль йўлларидаги транспорт юкламасини камайтириш ва экологик тоза транспорт улушини оширишга хизмат қилади.
Таништирув давомида Шавкат Мирзиёев темир йўл инфратузилмасини янада ривожлантириш, йўловчилар учун шароитларни яхшилаш, тармоқларни электрлаштириш ва темир йўлларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берган.

Шунингдек, давлат раҳбари вокзал инфратузилмаси, хизмат кўрсатиш сифати ва йўловчилар ҳаракатини самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.
Live
Барчаси