Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатнови бошланди

Local

image

Кеча, 26 май кунидан бошлаб Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида 62/61-сонли йўловчи поезди ҳаракати қайта тикланди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар берди.

Мазкур поезд қатнови Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган карантин даврида маҳаллий йўналишларда темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартибига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Йўловчилар чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилишлари мумкин, фақат поездга чиқишдан олдин йўл варағини тўлдиришлари ва вақтинчалик ўрнатилган тартибга хамда санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.

Қайд этилишича, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.


Tags

Rate Count

66

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends