Тошкент – Андижон поездига отилган тош 9 ёшли болакайга келиб тегди
3-саҳифа
−
11 Апрель 2022
12494Кеча, 10 апрель куни Тошкент – Андижон поездига отилган тош 9 ёшли болакайга келиб тегди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 10 апрель куни Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган 62-сонли йўловчи поездига номаълум шахс томонидан тош отилган. Ушбу воқеа соат 22:25 да “Олтиариқ – Марғилон” участкасининг 244-километрида содир бўлган.
Поезднинг 6-вагонидаги ойнани ёриб ўтган тош 9 ёшли йўловчининг бош қисмига урилган. Зарба бола қошининг устки қисмига тегиши оқибатида қон кетишига сабаб бўлган. Соат 22:32 да “Марғилон” темирйўл вокзали фельдшери томонидан зудлик билан жабрланган йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023