Тошкент ҳудудини 8,4 минг гектарга кенгайтириш режалаштириляпти

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти “Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Қарорда қайд этилишча, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК, “Kentsel Yenileme Merkezi A.S.” (Туркия) компанияси иштирокида Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бўйича бош режа концепциялари ишлаб чиқилган.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режасини ишлаб чиқиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилиб, таклиф қилинган концепцияларига асосланган ҳамда базавий кўрсаткичларга аниқлик киритиш ҳисобига Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш Бош режаси концепциясининг асосий қоидалари маъқулланади.

Истисно тариқасида, Тошкент шаҳри Бош режасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи ва бош лойиҳа ташкилотига тендер (танлов) савдоларини ўтказмай, тўғридан-тўғри шартномалар асосида маҳаллий ва хорижий компаниялар, шунингдек мутахассисларни жалб қилишга рухсат берилади.

Молия вазирлиги, “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУКнинг моддий техника базасини янгилашни инобатга олган ҳолда республика бюджети маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳри Бош режасини ишлаб чиқилишини молиялаштиради.

Тошкент шаҳри бош режаси концепциясининг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикасини уни келгусида Марказий Осиёнинг йирик маъмурий-хўжалик, маданий ва илмий саноат маркази сифатида ривожланишини кўзда тутади.

Пойтахтни шаҳарсозлик ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари қуйидагича ҳал этилади:

•    ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва турли жойларга ўрнаштиришнинг умумреспублика тизими билан;

•    вилоят ва унга туташ ҳудудларни ягона халқ хўжалиги, ижтимоий ва табиий экологик мажмуалар сифатида ривожлантиришни ҳисобга олиб;

•    Тошкент шаҳрининг қиёфасини тубдан янгилаш мақсадида уни замонавий шаҳарсозлик талабларига мувофиқлаштириш;

•    шаҳарнинг шаҳарсозлик ривожланишининг асосий муаммоси чекланган ҳудудий ресурсларда аҳолининг сон жиҳатдан ўсиши билан боғлиқ.

Концепцияда бош режанинг қуйидаги лойиҳа даврлари қабул қилинган:

•    Тошкент шаҳри аҳоли сонининг ўсиши билан боғлиқ бўлган;

•    ўтган давр 2018 йил – 2 490 минг киши (01.01.2019й.га 2510 минг яшовчилар);

•    ҳисоб-китоб қилинган давр – 2041 йил 3 300 минг киши.

Шаҳарнинг замонавий ҳудуди (2018 йил) 33,06 минг гектарни ташкил этади Тошкент шаҳрининг ҳисобланган муддатга ҳудуди – 41,5 минг гектарни ташкил этади.

Концепцияда шаҳар таркибига Хонобод посёлкаси, Ўзгариш посёлкаси, Юнусободнинг шимол қисми (Зангиота тумани), Салар посёлкасининг, Олмос посёлкаси (Қибрай тумани) бир қисми, Сергелига туташ бўлган (Зангиота, Янгийўл, Юқори Чирчиқ туманлари), Бектемир туманининг жанубий ҳудудлари (Қуйи Чирчиқ тумани)ни киритиш режалаштирилмоқда.

Шаҳарни ривожлантириш учун Тошкент вилоятининг ерларидан, биринчи галда қурилиш кўзда тутилган ер участкаларини ажратиш ва ҳисоб-китоб муддатига 8,4 минг гектар ер участкаларини ажратиш мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳудуд

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made