Тошкент ҳокимлиги об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат билан чиқди

Local

image

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликларини, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишларини сўрамоқда. 

Ҳокимлик хабарига кўра, кескин иссиқ ҳавода барча инсонлар, айниқса, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар ўзларини ҳимоялашлари ниҳоятда муҳим

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, иссиқ ва қуруқ ҳавонинг салбий оқибатларидан ўзингизни асранг!” дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда.


Tags

Rate Count

1134

Rating

3

Rate this article

Share with your friends