Ўзбекистонда 46 даража иссиқ ва чангли бўрон бўлиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
23 Июль 2021
34310Жорий йилнинг 24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Шу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6 даражага юқори бўлади.
Кундуз кунлари ҳаво 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-46 даражагача исийди.
25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
LiveБарчаси