Тошкент ҳокимлиги аҳолини огоҳлантирди

Жамият

image

Пойтахт Тошкентда бугун, 27 октябрь куни кучли шамол эсиши кутиляпти. Шу сабабдан шаҳар ҳокимлиги аҳолига огоҳлантириш билан чиқди.

“Гидрометеорология хизмати маркази”нинг маълумотига кўра, бугун пойтахтда шамол кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача етиши мумкин”, дейилган пойтахт ҳокимлиги хабарида.

Таъкидланишича, шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин.

“Барча тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонларидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликларини,  автомобилларини дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишларини сўраймиз”, дея огоҳлантирган ҳокимлик.

Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилинг: 1055, 1050


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шамол

Баҳолаганлар

506

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг