Тошкент ҳокимининг ўринбосари ишдан олинди
Жамият
−
08 Март 2022
14679Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мухтор Яшнарович Муҳиддинов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Шаҳар ҳокими Жаҳоргир Ортиқхўжаев тегишли қарорни имзолаган.
“Мухтор Яшнарович Муҳиддинов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилсин”, дейилади қарорда.
Ушбу қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь