Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси маълум қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 11 ноябридан 16 ноябригача Тошкент шаҳрида чангли зарраларнинг рухсат этилган концентрациялари ўртача суткалик аҳамиятлилиги 1,3 дан 0,3 PEM’гача пасайди. Бу ҳақда Гидрометерология хизмати маркази маълум қилди.

Қайд этилишича, 11 ноябрдан 16 ноябргача Тошкент шаҳрида ҳаво сифати яхшиланган. Атмосфера ҳавосида муаллақ чангли зарраларнинг рухсат этилган концентрациялари ўртача суткалик аҳамиятлилиги 1,3 дан 0,3 PEM’гача пасайган.

Маълум қилинишича, пасайиш ўз-ўзини табиий тозалаш жараёнлари (зарраларнинг гравитацион чўкиши) ва метеорологик шароитлар (бўлиб ўтган ёғинлар), шунингдек суғориш ва чангланган барг чиқиндиларини олиш ишлари билан боғлиқ.

Ўзгидрометга кўра, шаҳар ҳавосининг ер усти чангининг камайиши тенденцияси давом этмоқда. Бунга бўлиши кутилаётган ёғингарчиликлар ёрдам беради.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳаво

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг