Тошкентда ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёридан 11 баравар ошиб кетди
Бу қизиқ
−
22 Октябрь
2328Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ҳаво таркибидаги PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан қарийб 11 баробарга ошиб кетди. Бу бўйича маълумотлар реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида эълон қилинди.
Ўзбекистон пойтахти Тошкент дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 6-ўринга чиқди. Унга кўра, соат 14:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 59 мкг/м3 ни ташкил этган – бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаво сифати кўрсаткичидан 11,6 бараварга кўп.
Маълумот учун, аҳолидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, сурункали нафас олиш йўллари касалликларига чалинган фуқаролар тиббий ниқоблардан фойдаланиши тавсия қилинади.
Бундай об-ҳаво шароитида кўчадан уйга киргандан кейин яхшилаб юз-қўлларни ювиш, хонада чанг тўпланишига йўл қўймаслик, эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш ва кунига бир неча марта яхшилаб нам латта билан тозалаш керак.
LiveБарчаси