Тошкент ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида 2-ўринга чиқди
Жамият
−
16 Январь
1201Бугун, 16 январь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 2-ўринга чиқди. Бу ҳақда маълумот реал вақт режимида фаолият юритувчи IQAir порталида келтирилган.
Унга кўра, соат 20:30 атрофида Тошкент ҳавосида майда PM2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 174 мкг/м3 ни ташкил этган – бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаво сифати кўрсаткичидан 34,8 бараварга кўп.
Маълумот учун, бундай об-ҳаво шароитида аҳолидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, сурункали нафас олиш йўллари касалликларига чалинган фуқаролар тиббий ниқоблардан фойдаланиши тавсия қилинади.
Кўчадан уйга киргандан кейин яхшилаб юз-қўлларни ювиш, хонада чанг тўпланишига йўл қўймаслик, эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш ва кунига бир неча марта яхшилаб нам латта билан тозалаш керак.
LiveБарчаси
Пезешкиён Тожикистонда профессор бўлди.
16 Январь
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь