Торрес ПСЖ футболчиси бўлди – Романо

Спорт

image

Жаҳон чемпионати финалида ғалаба голини урган испаниялик ҳужумчи Ферран Торрес Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клубига ўтади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил қилади. Романонинг хабар беришича, “Барселона” ва ПСЖ ўртасидаги келишув аллақачон имзоланган.

26 ёшли Торрес “Барселона” сафида уч марта Ла Лига чемпионлигини, Испания Суперкубоги ва Испания Кубогини қўлга киритган. Ҳужумчи аввал “Валенсия” ва “Манчестер Сити” клубларида ҳам тўп тепган. “Манчестер Сити” билан у икки марта Англия чемпиони бўлган ва Англия лига кубогини қўлга киритган. Шунингдек, Торрес “Валенсия” билан Испания Кубогида ғолиб чиққан.

Маълумот учун, Торрес Испания терма жамоаси сафида 2024 йилги Европа чемпионати ва 2023 йилги Миллатлар Лигасида ғолиб бўлган. Шунингдек, 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоасига қарши қўшимча вақтда ягона голни уриб, Испанияга жаҳон чемпионлигини тақдим этган.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг