Тонгда Америка кубогида финалдан олдинги финал ўтказилади

Спорт

image

Хабарингиз бор, айни кунларда Бразилия яшил майдонларида "Copa America - 2019" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа ўзининг ҳал қилувчи палларига етиб келди. Эртага тонгда чемпионатнинг ярим финалда мезбонлар Бразилия терма жамоаси Аргентина термасига қарши тўп сурадилар.

Эътиборлиси, мезбонлар сафида ушбу мусобақани Неймар жароҳат сабаб ўтказиб юбормоқда. Аргентиналиклар эса мусобақа фаворити номига унчалик ҳам муносиб кўринишмаяпти. Жамоа сардори Лионель Мессининг ишлари ҳам яхши эмас. Ҳужумчи ушбу мусобақада ўтказилган 4 та ўйинда бор-йўғи битта гол муаллифига айланди. У ҳам пеналтидан киритилди.

Аммо, кўпчиликнинг фикрига кўра, Марадонанинг ватандошлари энди очилишмоқда. Чунки охирги иккита ўйинда Аргентина рақибларини ишончли тарзда мағлуб этишди. аввалига Осиё чемпиони 2:0 ҳисобида мағлуб этилди, кейин эса Венесуэла термаси ҳам худди шундай ҳисобда таслим бўлди.

Эртанги ярим финал ғолиби финалда Пэру ва Чили қарама-қаршилиги ғолибига қарши тўп суради. Маълумот учун, Америка кубогининг охирги 2 та финалида мухлислар Аргентина - Чили қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Аргентина Америка кубоги

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг