Тонг отди. Обломуродов бетон остида қолган дарахтлар ҳолидан хабар олгани борди
Жамият
−
04 Февраль 2022
17157Аввалроқ, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шаҳристон ва Амир Темур кўчалари кесишмасида дарахтларнинг ости бетонлаб ташлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугун Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов жойига чиқиб, ҳолат билан танишган.
Қайд этилишича, Экология, Экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида мазкур ҳудудда навбатчилик ташкил этилиб, 24 соат назоратга олиш вазифаси топширилган.
Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, 3 февраль куни ушбу манзилдаги дарахтлар остига тадбиркор ноқонуний равишда бетон қоришмасини тўкиб кетган.
Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб воқеа жойига етиб борган.
Масъулларни жалб қилган ҳолда дарахтлар жойлашган майдон бетон қоришмаларидан тозаланган.