Томскда яна ёнғин, ҳалок бўлган яна ўзбекистонлик
Олам
−
23 Январь 2020
12602Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 2020 йил 23 январга ўтар кечаси Томск области, Первомайский тумани, Вознесенка қишлоғида вагонча ёниб кетган. Оқибатда Ўзбекистон фуқароси Ш.Р. вафот этди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олган. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси билан биргаликда қурбоннинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 январь куни Томск области, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган, оқибатда 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси