“Толибон” вакили Мирзиёевга раҳмат айтди
Жамият
−
14 Сентябрь 2021
33076Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид бутун афғон халқи номидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга бугунги синовли даврда қўллаб-қувватлагани ва бирдамлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди.
“Бутун афғон халқи номидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга оғир дамларда мамлакатга кўрсатаётган юксак эътибори, қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги учун чуқур миннатдорлигимизни билдирамиз. Ўзбекистон раҳбари Афғонистон халқига кўмак кўрсатиш чақирувига биринчилардан бўлиб эътибор қаратгани, унинг сиёсатини кўп миллатли халқимиз чинакам инсонпарварлик, биродарлик ва яхши қўшничиликнинг намоёни сифатида баҳолайди”, дейди Забиҳулло Мужоҳид.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Афғонистонга 1 300 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди. Уни “Толибон” вакилларига Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев топширган. Ёрдам юкини ҳаракат номидан Забиҳулло Мужоҳид қабул қилиб олган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун, 14 сентябрь куни Буюк Британиянинг Жанубий Осиё ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича давлат вазири лорд Тариқ Аҳмад билан учрашувда жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва мамлакатда гуманитар фалокатнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатларини давом эттиришга чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь