“Толибон” ва қаршилик кучлари Тожикистонда музокара ўтказади
Олам
−
18 Сентябрь 2021
9880Тожикистон пойтахти Душанбеда “Толибон” ҳаракати вакиллари ва Афғонистон миллий қаршилик фронти ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. Бу ҳақда кеча, 17 сентябрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Покистон Бош вазири Имрон Хон билан бўлиб ўтган музокарада маълум қилди.
“Панжшер вилоятидаги можаро ва кескинликларни эртароқ тўхтатиш, сулҳ эълон қилиш ва минтақа аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун йўлларни очиш – бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Тожикистон ва Покистон ушбу мақсадга эришиш учун барча режаларни келишиб олди. Биз Душанбеда толиблар ва қаршилик кучлари ўртасида музокара ўтказамиз”, деди Имомали Раҳмон.
Қайд этилишича, ушбу музокараларда Тожикистон ва Покистон вакиллари ҳам иштирок этади.
Имомали Раҳмоннинг таъкидлашича, афғонларнинг нормал ҳаётини таъминлаш ва минтақадаги барча давлатлар хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун Aфғонистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш зарур.
Эслатиб ўтамиз, Президент Имомали Раҳмон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг навбатдаги саммитида Aфғонистондаги вазиятларга ҳам тўхталиб ўтиб, халқаро ҳамжамиятни 2001 йил 11 сентябрь ҳуружлари яна такрорланишидан огоҳлантирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь