“Толибон” ваъдасини бузди. Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари офицери ўлдирилди

Олам

image
0:00
0:00
download

“Толибон” ҳаракати аъзолари Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларининг собиқ офицерини ўлдирди. Бу ҳақда РИА Новости манбаси хабар берган.  

Бундан аввал эса “Толибон” олдинги ҳукуматга содиқ бўлган ва улар учун ишлаганларга, жумладан, ҳарбийларга амнистия ваъда қилган эди. 

Маълумотларга кўра, ҳарбийлар “Толибон” ваъда қилган амнистияга қарамай, ўзлари ва оилалари хавфсизлигидан қўрқади, уларнинг кўплари мамлакатни тарк этиб ҳам бўлган. Таъкидланишича, “Толибон” Матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид хорижий кучлар билан ҳамкорлик қилган афғонларни хавф остида эмаслигига ишонтирган. 

Манбага кўра, толиблар Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларининг собиқ офицери Залмай Ачакзайни Ҳирот вилоятида уйидан ҳайдаб чиқарган ва ўлдирган. 

Бундан ташқари, агентлик манбасининг айтишича, мамлакат шарқидаги Нангарҳор вилоятида толиблар бир аёл ва унинг ўғлини ўлдирган. 

Маълум қилинишича, толиблар бу маълумотни ҳали тасдиқламаган, бироқ уларнинг бир нечтаси аҳоли томонидан ушланиб, маҳаллий ҳокимиятга топширилган. Нангарҳор вилояти губернатори отишма натижасида она-боланинг ўлдирилиши бўйича тергов бошланганини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, 465 нафар афғон ҳарбий учувчилари оила аъзолари билан Ўзбекистонда бўлиб турганди. “Толибон” эса уларни қайтаришни талаб қилаётганди. Шу орада Ўзбекистон қочиб ўтган афғон учувчилари оилалари билан Америка базасига кўчирилиши ҳақида АҚШ билан келишди. Қайд этиш керакки, учувчилар толиблар барча амалдорлар, ҳарбийларга амнистия эълон қилганига қарамай, ўзи ва яқинлари хавфсизлиги учун хавотирда эди, воқеалар ривожи уларнинг хавотири ўринли эканини кўрсатмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

1627

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг