“Толибон” ўзбеклар иштирокида янги ҳукумат тузиши мумкин

Олам

image

“Толибон” ҳаракати Афғонистонни бошқариш учун тожиклар, ҳазорийлар ва ўзбеклардан иборат инклюзив ҳукумат тузиши мумкин. Бу ҳақда Покистон Бош вазири Имрон Хон кеча, 18 сентябрь куни ўзининг Twitter саҳифасида ёзган.

Қайд этиш керакки, айнан Покистон толиблар ортида турган куч ҳисобланади. Расмий Исломобод “Толибон” билан бевосита боғланган. 

“Душанбеда Афғонистонга қўшни давлатлар раҳбарлари билан учрашувдан сўнг, айниқса, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан узоқ мунозарадан кейин, тожиклар, ҳазорийлар ва ўзбеклардан иборат инклюзив ҳукумат тузиш борасида “Толибон” билан мулоқот бошладим”, дея қайд этган Имрон Хон.

“40 йиллик можаролардан сўнг, бу инклюзивлик нафақат Афғонистон, балки бутун минтақа манфаатларига мос келадиган тинч ва барқарор Афғонистонни таъминлайди”, дея қўшимча қилган Имрон Хон.

Эслатиб ўтамиз, Душанбеда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити олдидан Покистон Бош вазири Имрон Хон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашганди.  

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 7 сентябрь куни “Толибон” ҳаракати Афғонистонни бошқариш учун муваққат ҳукумат тузганди. Ўз навбатида, расмий Тошкент муваққат ҳукумат тузилишини олқишлаган


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

778

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг