“Толибон” Ўзбекистон раҳбариятини мустақилликнинг 30 йиллиги билан табриклади 

Жамият

image

Афғонистон Ислом Амирлиги музокаралар гуруҳи аъзоси ва “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси Матбуот котиби Муҳаммад Суҳайл Шаҳин Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табрик мактуби йўллади.  

“Биродар Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ва халқини Мустақиллик байрами билан самимий табриклаймиз”, деб бошланади мактуб.

“Толибон” расмийси ўз номасида, ҳаракат Ўзбекистон билан дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлаётганига урғу берган. 

“Биз қўшни Ўзбекистон билан самарали ва дўстона муносабатлар ўрнатишни хоҳлаймиз. Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, темир йўл ва электр узатиш тармоқларини қуришни давом эттиришдан манфаатдорлигимизни тасдиқлаймиз”, дейилган мактубда. 

Муҳаммад Суҳайл Шаҳинга кўра, бу йўналишда Афғонистон Ислом Амирлиги томонидан барча зарур ёрдам кўрсатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Толибон

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made