“Толибон” ўз армиясини 200 минг кишига етказмоқчи
Олам
−
31 Март 2023
7402Афғонистондаги Муваққат ҳукумат – “Толибон” Қуролли кучлари сонини 200 минг кишига етказиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда “Толибон” армияси бош штаби бошлиғи Фасиҳуддин Фитрат маълум қилди.
“Келгуси йил ҳарбий хизматчилар сонини 150 мингдан 170 мингга оширишга ва аста-секин 200 мингга етказишга қарор қилдик”, дейди Фасиҳуддин Фитрат.
2021 йил август ойи ўрталарида Афғонистонда ҳокимият қўлга киритилган пайтда “Толибон” аскарлари сони 100 минг кишига етган эди. 2022 йил февраль ойида эса “Толибон” вакиллари ўз Қуролли кучлари сонини 150 минг кишига етказиш ниятида эканини маълум қилганди.
“Global Firepower Index” лойиҳасига кўра, Ўзбекистон армиясида 50 минг, Қозоғистонда 132 минг, Туркманистонда 22 минг, Тожикистонда 9 минг ва Қирғизистонда 11 минг ҳарбий хизматчи бор.
Шундай қилиб, “Толибон” армиясининг сони аллақачон Марказий Осиё мамлакатлари армиясидан каттароқдир.
LiveБарчаси