“Толибон” ўғриликда айбланган тўрт кишининг қўлини кесиб ташлади
Олам
−
17 Январь 2023 14005 1 дақиқа
“Толибон” ўғриликда айбланган тўрт кишининг қўлини омма олдида кесиб ташлади. Бу ҳақда “Спутник”нинг афғон хизмати хабар берди.
“Толибон” Олий судига кўра, бугун, 17 январь куни Афғонистоннинг Қандаҳор стадионида ўғирликда айбланган 9 нафар жиноятчи калтакланган. Улардан 4 нафарининг қўли омма олдида кесиб ташлаган. Маҳаллий журналист Садиқулла Афғоннинг ижтимоий тармоқларга жойлаган суратида намойишни кўриш учун оломон йиғилгани тасвирган. Ҳатто, одамлар намойишни дарахтлар устига чиқиб томоша қилган.

Маълумотларга кўра, бу каби оммавий жазолаш тадбирлари деярли бир ойдан бери мамалакатда ўтказилмаётган эди.
Шунингдек, шу куннинг ўзида толиблар никоҳдан олдинги муносабат ва жиноятларда айбланган яна беш нафар айбланувчини ҳибсга олган. “Толибон” етакчиси жиноятчиларни “шариат қонунлари” асосида жазолашни буюрган.

Озода Чориева
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь