“Толибон” собиқ ҳокимиятдан қолган тузилмаларни тарқатиб юборди
Олам
−
18 Май 2022
7466Афғонистонда ҳокимиятга келган “Толибон” ҳаракати ҳукумати бир қатор давлат органларини, жумладан вакиллик органларини тарқатиб юборди. Бу ҳақда “Khaamа Press” хабар бермоқда.
Бунинг тасдиғи сифатида агентлик ҳаракат етакчиларининг имзолари билан тегишли ҳужжатнинг фотосуратини тақдим этган.
Таъкидланишича, “Толибон” Миллий хавфсизлик кенгаши, Миллий келишув бўйича олий кенгаш, Миллий мажлис (парламент)ни тарқатиб юборган, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, конституцияни қайта кўриб чиқиш комиссиялари ва парламентнинг ҳар икки палатасининг котибиятларини ҳам тугатган.
Маълумот ўрнида, АҚШ 2021 йил баҳорида ўз Қуролли кучларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишини эълон қилганидан кейин “Толибон” ҳаракати Афғонистон устидан назорат ўрнатиш учун кенг кўламли операция бошлади. 15 август куни “Толибон” жангсиз Қобулга кирди, Президент Ашраф Ғани эса Республикани тарк этди. 6 сентябрда толиблар бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатилгани ҳақида эълон қилган бўлса, 7 сентябрда эса қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.
LiveБарчаси