“Толибон” Россияга меҳнат мигрантлари оқимини 10 баравар оширади

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати делегацияси Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Россияга афғон меҳнат мигрантлари оқимини ўн баравар ошириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Россиянинг Афғонистондаги Ишбилармонлик маркази раҳбари Рустам Ҳабибуллин маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Россиянинг турли ҳудудларидаги қурилиш объектларида 100 га яқин Афғонистон фуқароси ишламоқда, бироқ яқин орада минглаб янги ишчиларнинг келиши кутилмоқда.

“Улар ғишт терувчилар, пайвандчилар, бўёқчилар, электрчилар ва бошқа юқори малакали мутахассислар”, дея аниқлик киритган Ҳабибуллин.

У, шунингдек, бу ишчилар учун Чеченистон, Доғистон ва Краснодар ўлкасида меҳнат рухсатномалари тайёрланаётганини қўшимча қилган.

Афғонистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассислари – агрономлар, чорвадорлар ва ветеринария ходимлари ҳам Россияда ишлашга тайёрлигини билдирган. Ҳабибуллиннинг сўзларига кўра, режада афғон қурувчиларини Россия босиб олган Украинадаги ҳудудларга юбориш ҳам бор. У ерда улар ҳудудларни тозалаш ва инфратузилмани тиклаш ишларини бажаради.

“Россияда афғон мутахассисларига катта эҳтиёж бор”, дейди Ҳабибуллин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерациясининг Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Шимолий Корея Россияга 1000 нафар сапёр ва 5000 қурувчини юборишини ваъда қилганини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Толибон меҳнат мигрантлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг