“Толибон” ОТМларда шариат қонунларига зид фанларни “йўқ қилмоқчи”
Олам
−
13 Сентябрь 2021
6590“Толибон” ҳаракати Афғонистон университетлари ўқув дастурларидан шариат қонунларига зид бўлган фанларни олиб ташламоқчи. Бу ҳақда “Tolo News” хабар берган.
“Ислом қонунларига зид бўлган ҳар бир фан дастурдан чиқариб ташланади”, деган Афғонистон олий таълим вазири вазифасини бажарувчиси Абдул Баки Ҳаққоний.
Ҳозирги вақтда расмийлар қайси фанлардан воз кечиши аниқланмаган.
Олий таълим вазирлиги, шунингдек келажакда талабаларга чет элда ўқиш имконини берадиган махсус дастурни ишга туширишни ваъда қилмоқда.
Бундан аввал, “Khaama Press” агентлиги университет талабаларининг ўқув дастурида ўзгартириш бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берган. Унга кўра, иккинчи даражали фанлар замонавий фанларга алмаштирилади, шунда афғонлар бошқа мамлакат талабалари билан рақобатлаша олиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ тарихида энг узоқ – 20 йил давом этган ҳарбий операция жорий йилнинг 31 август куни якунланди. Аҳамиятлиси, америкаликлар мамлакатни тарк этишга улгурмасидан жорий йилнинг 15 август куни "Толибон" ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади.
Президент Ашраф Ғани бошлиқ АҚШ этовидаги ҳукумат ағдарилди. Президент Ғани мамлакатдан қочиб кетди. Ҳозирда Афғонистонда "Толибон" билан фақатгина Миллий қаршилик фронти курашмоқда. Толиблар қаршилик кучларининг маркази бўлган Панжшер вилоятига ҳам кириб боришди.
LiveБарчаси