“Толибон” Мозори-Шарифни эгаллади. Маршал Дўстум ушбу шаҳар учун жанг қилаётганди
Олам
−
14 Август 2021
15890Аввалроқ “Толибон” ҳаракати Афғонистон шимолидаги Балх вилояти маъмурий маркази Мозори-Шарифга юриш бошлагани ҳақида хабар бергандик.
Бугун, 14 август куни толиблар ушбу шаҳарни қўлга киритди. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид Twitter саҳифасида маълум қилган.
“Балх вилояти маркази Мозори-Шариф шаҳри ҳам босиб олинди. Бир неча дақиқа олдин шаҳар маъмурияти, полиция ҳамда разведка хизмати биноси барча жиҳозлари билан эгаллаб олинди. Кўп сонли автомобиль, қурол ва ускуналар мужоҳидлар қўлига ўтди. Тафсилотлар кейинроқ”, дея ёзади ҳаракат вакили.
Маълумот ўрнида, ушбу шаҳар Ўзбекистонниг Термиз шаҳридан атиги 58 км узоқликда жойлашган.
Қайд этиш керакки, Афғонистоннинг энг обрўли шахсларидан бири Маршал Абдул Рашид Дўстум генерал Атто Муҳаммад Нур билан Балх учун кураш олиб бораётганди. Афғонистон шимолида катта қудратга эга, деб ҳисобланган икковлон бугун, Мозори Шарифда “Толибон”га қаршилик қилиш ҳаракатлари бўйича йиғин ўтказган.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда ҳукумат қўшинлари “Толибон”дан қочаётгани ҳамда Ўзбекистонга ўтиш мақсадида “Хайротон” чегара постига йўл олгани акс этган видеолавҳалар тарқалмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь